Нодирбек Абдусатторов Лондон Чесс Classic 2026 турнирининг илк турида ғалаба қозонди

Нодирбек Абдусатторов Буюк Британияда ўтаётган Лондон Чесс Classic 2026 халқаро турнири «Мастерс» гуруҳининг биринчи турида оқ доналарда англиялик Шреяс Роялни 43-юришда таслим бўлишга мажбур қилди. Биринчи турда Энди Вудворд (АҚШ) ҳам қора доналарда украиналик Игор Самуненковни енгди, қолган беллашувлар дуранг билан якунланди.
Бугун, 26-ноябрь куни иккинчи турда Абдусатторов қора доналарда англиялик Майкл Адамс билан куч синашади. Дунёнинг 10 нафар кучли шахматчиси иштирок этаётган 9 турдан иборат турнир 4-декабрга қадар давом этади.
«Мастерс» гуруҳининг умумий мукофот жамғармаси 131 минг АҚШ долларини ташкил этади, ғолиб 65 минг 500 доллар билан тақдирланади.