Қишда қайси касалликлар хавфи ортади: шифокорлар тавсиялари
Мутахассисларга кўра, совуқ мавсумда қисқа кунлар ва паст ҳарорат сабаб организм одатдагидан кўпроқ зўриқади, бу айниқса 65 ёшдан ошганлар ва сурункали касаллиги бор беморларга тегишли. Швециядаги Лунд университети тадқиқотчилари совуқ ҳавода кунлик юрак хуружлари сони илиқ об-ҳавога нисбатан сезиларли даражада юқори эканини аниқлаган.
Қишда грипп ва ЎРВИ билан касалланиш ортиб бориши сабабли шифокорлар иммунитетни мустаҳкамлаш ва гриппга қарши эмланишни тавсия қилади. Астма билан оғриганларга доимо ингалятор олиб юриш ва совуқ ҳавони филтрлаш учун шарфдан фойдаланиш маслаҳат берилади.
Мутахассислар, шунингдек, қуёш нури етишмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган мавсумий тушкунликка ҳам эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлайди — дейилади Мариэ Claire нашрига таянган мақолада.