UZBNEWS

Қирғизистонлик фаол Украинадаги марказий осиёлик асирлар ҳақида гапирди

Қирғизистонлик фаол ва сиёсий таҳлилчи Адил Турдуқулов Россия армияси сафида жанг қилиб, Украина томонга асирга тушган марказий осиёликлар, жумладан ўзбекистонликлар билан суҳбатлашганини айтди. Украина ҳукуматига қарашли «Яшашни истайман» лойиҳаси маълумотларига кўра, 2026-йил октябрь ҳолатига Россия армияси сафида урушга борган марказий осиёликлар сони 20 минг 437 кишини ташкил этган, улардан 8 минг 200 нафардан ортиғи ўзбекистонликлар.

Минтақадаги ҳеч бир давлат, жумладан Ўзбекистон ҳукумати ҳам бу борада расмий статистика эълон қилмаган. Фаолнинг сўзларига кўра, фуқароларни урушга катта пул ваъдаси ва Россия фуқаролигини олиш истаги ундамоқда.

Турдуқулов, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари расман бетараф бўлса-да, амалда Кремл сиёсатига мойил эканини таъкидлади.

UZBNEWS иловасида ўқиш