UZBNEWS

БМТ маърузачиси Албанезе суд қароридан сўнг Коста-Рика аэропортини тарк этди

БМТнинг Исроил томонидан босиб олинган Фаластин ҳудудлари бўйича махсус маърузачиси Franchesca Албанезе Коста-Рикага киритилмай, аэропортда иккинчи тунни ўтказганидан сўнг Хуан Сантамария аэропортини тарк этди. «Ниҳоят, аэропортдан ташқаридаман», — деб ёзди у шанба куни X тармоғида.

Бунгача мамлакат Олий судининг Конституциявий палатаси уни меҳмонхонага ўтказиш ҳақида қарор чиқарган, унинг кейинги манзили эса Мексика экани маълум қилинган — дейилади АФП агентлиги хабарида. Коста-Рика ҳукумати Албанезе «террор ҳаракатлари билан алоқаси юзасидан халқаро огоҳлантириш» остида эканини даъво қилган, БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Тюрк эса бу қарордан чуқур хавотирда эканини билдирган.

Албанезе Коста-Рикага давлат университетидан фахрий докторлик унвонини олиш учун келган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш