Иқтисодчи Хитой тажрибасининг Ўзбекистонда қўлланишини таҳлил қилди
Иқтисодчи Азизбек Нигманов Хитой иқтисодий ўсишининг асосий омиллари Ўзбекистонда қандай қўлланаётганини таҳлил қилди. Жаҳон банки маълумотига кўра, ислоҳотлар бошланганидан бери Хитойда кунига 1,9 доллардан кам даромад билан яшайдиганлар сони қарийб 800 миллион кишига камайган.
Таҳлилда қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, махсус иқтисодий зоналар, тажриба лойиҳалари ва камбағалликни қисқартириш ёндашувлари кўриб чиқилган. Ўзбекистонда ҳозир 47 та махсус иқтисодий зона ва 701 та саноат зонаси фаолият юритмоқда.
Муаллифнинг фикрича, Хитой тажрибасини тўғридан тўғри кўчириб бўлмайди, бироқ унинг айрим ёндашувлари Ўзбекистонда ҳам қўлланмоқда — дейилади таҳлилда.