Австралиялик WWE реслингчиси Бронсон Рид 38 ёшида вафот этди
Австралиялик профессионал реслингчи Бронсон Рид 38 ёшида вафот этди, — деб маълум қилди World Wrestling Энтертаинмент (WWE) компанияси. Компания хабарига кўра, асл исми Жермейн Хейли бўлган спортчи жума куни тиббий асоратлар туфайли ҳаётдан кўз юмган, бироқ батафсил маълумот берилмаган.
WWE унинг ҳомиладор рафиқаси Пейж ва қизига ҳамдардлик билдирди. Хейли 2019-йилда WWE билан шартнома имзолаган, 2021-йилда шартномаси бекор қилингач, бир йилдан сўнг қайтган ва 2024-йилда Андре the Гиант хотирасига бағишланган Баттле Роял беллашувида ғолиб чиққан.
Жума куни АҚШнинг Жоржия штатидаги Афина шаҳрида ўтган WWE шоуси Хейли хотирасига 10 марта қўнғироқ чалиш билан бошланди.