AdG етакчиси Вайдел Россия билан газ бўйича музокаралардан воз кечилганини рад этди
Германиянинг ўта ўнг «Германия учун муқобил» (AdG) партияси ҳамраиси Алис Вайдел ўз вакилининг Россия ва АҚШ билан Россия гази етказиб берилиши ҳамда «Шимолий оқим» бўйича музокаралар ҳақидаги сўзларига аниқлик киритди. «Ҳеч қандай низо ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
Мен музокараларни қўллаб-қувватлайман, фақат AdG мухолифат сифатида бирор келишув тузолмаслигини таъкидлайман», — деб ёзди у 27-ноябрь куни X ижтимоий тармоғида. Бундан бир кун олдин унинг вакили Реутерс агентлигига Вайдел бундай музокараларда қатнашмаслигини, чунки партиянинг «бунга мандати йўқ»лигини айтган эди.
Вайделнинг ёзувини Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев қайта жойлаб, AdG депутати Маркус Фронмаер билан 2027-йилда бўладиган Россия-Германия-Америка бизнес-форумини муҳокама қилиш учун яқин орада учрашишни кутаётганини ёзди.