UZBNEWS

Буюк Британияда ҳар қандай судланганлик доимий яшашни рад этишга сабаб бўлади

Буюк Британияда келаси йилдан кучга кирадиган «ишлаб топиладиган яшаш ҳуқуқи» қоидаларига кўра, вояга етган шахснинг суд қарори билан якунланган ҳар қандай судланганлиги доимий яшаш ҳуқуқини беришни мажбурий рад этишга олиб келади. Бунга жарималар, жамоат ишлари, шартли огоҳлантиришлар ҳамда жазодан шартсиз ёки шартли озод қилиш ҳам киради, ҳозирги тизимда эса ариза фақат 12 ой ва ундан ортиқ реал ёки шартли қамоқ жазоси тайинланганда автоматик рад этилади.

Лордлар палатаси қўмитаси раиси Дон Фостер тротуарда велосипед ҳайдаш ёки телевизион литсензия тўловини тўламаслик каби кичик ҳуқуқбузарликлар ҳам доимий тақиққа олиб келиши мумкинлигини айтди. «Шахс Буюк Британияда 18 ёшдан кейин содир этган ҳуқуқбузарлиги учун судланган бўлса, унинг оғирлиги ёки қачон содир этилганидан қатъи назар, яшаш ҳуқуқи ҳақидаги аризаси рад этилади» — деди Ички ишлар вазирлиги вазири Жо Уайт.

Қўмитанинг маълум қилишича, ҳукумат ўзгаришлар қанча ариза берувчига таъсир қилишини баҳоламаган.

UZBNEWS иловасида ўқиш