UZBNEWS

Сенат прекурсорлар айланмаси қоидаларини такроран бузганлик учун жиноий жавобгарликни маъқуллади

Сенат 27-ноябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида прекурсорлар айланмаси қоидаларини такроран бузганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этишни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Ҳужжатга кўра, бундай қоидабузарлик учун дастлаб маъмурий жазо қўлланилади, маъмурий жазодан кейин такроран содир этилган қоидабузарлик учун эса жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.

Қонун Жиноят, Жиноят-протсессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни кўзда тутади. Ўзгаришлар зарурати яширин нарколабораториялар ва гиёҳванд моддалар тайёрлаш билан боғлиқ жиноятлар сонининг ортиши билан изоҳланмоқда — сенаторлар фикрича, янги чоралар аҳоли, айниқса ёшлар саломатлигини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Ҳужжат кучга кириши учун Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланиши керак.

UZBNEWS иловасида ўқиш