Сенат ер қонунчилигини такомиллаштиришга оид қонунни маъқуллади
Олий Мажлис Сенати ер муносабатларига оид муҳим қонунни маъқуллади. Ҳужжат Сенатнинг йигирма биринчи ялпи мажлисида кўриб чиқилди.
Гап «Ер тўғрисидаги қонунчилик янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун ҳақида бормоқда. Қонун ер муносабатларида янги тартиб жорий этилишини назарда тутади — дейилади расмий хабарда.