Франсия ноёб ер металлари ва муҳим хомашё стратегик захирасини яратади
Франсия Президенти Эммануэл Макрон мамлакатнинг ташқи манбаларга қарамлигини камайтириш ва тақчилликнинг олдини олиш мақсадида ноёб ер металлари ҳамда муҳим металлар захирасини яратишни бошлади. Режа асосан мудофаа, автомобилсозлик ва аэрокосмик соҳаларга тааллуқли бўлиб, Елисей саройида ўн бешга яқин саноат раҳбарлари иштирокида ўтган «Франсияни ҳимоя қилиш» йиғилишида эълон қилинган.
Стратегик захиралар ва қўшма харидлар тизимини йўлга қўйиш давлатнинг молиявий институти Caisse дес дéпôтсъга топширилди. Елисей саройи маълумотига кўра, лойиҳа доирасида Франсияда аллақачон қарийб 7 млрд евролик сармоя жалб қилинган.
Таққослаш учун, АҚШ февраль ойида 12 млрд долларлик «Project Ваулт» стратегик захирасини ташкил этганини эълон қилган эди.