UZBNEWS

Глобал жиҳодчилик мағлуб бўлдими ёки шунчаки тактикасини ўзгартирдими

Жиҳодчи гуруҳлар энди глобал терроризмдан кўра маҳаллий ҳокимиятни қўлга киритишга кўпроқ эътибор қаратмоқда, — дейилади таҳлилий мақолада. Масалан, «Ал-Қоида»нинг Сомалидаги бўлинмаси «Аш-Шабоб» август ойида юзлаб муҳтож оилаларга озиқ-овқат тарқатганини даъво қилиб, буни ижтимоий тармоқларда кенг ёритган.

Муаллиф фикрича, ҳаракат ичида муросани рад этувчи радикаллар ва маҳаллий гуруҳлар билан ҳамкорликни ёқловчи прагматиклар ўртасида баҳс кучаймоқда. Прагматиклар учун илҳом манбаи сифатида 2024-йил декабрида Сурияда ҳокимиятга келган Аҳмад аш-Шараа тилга олинади, ИШИД эса унинг ҳукуматига қарши жиҳод эълон қилган.

Ҳозирда Африка жиҳодчилар учун асосий кураш майдонига айлангани таъкидланади.

UZBNEWS иловасида ўқиш