UZBNEWS

Маст ҳолда такроран автомобил бошқарганлик учун икки йилгача қамоқ жазоси белгиланмоқда

Сенат йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни маъқуллади, унга кўра маст ҳолда транспорт воситасини такроран бошқарганлик учун бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Тезликни соатига 80 километрдан ортиқ оширганлик учун 65 БҲМ миқдорида жарима ва олти ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш назарда тутилмоқда.

Вояга етмаган шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилмоқда. Шунингдек, йўл безорилиги, ноқонуний пойгалар, хавфли манёврлар ва дрифт учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

2025-йилда маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 13 521 та ҳуқуқбузарлик аниқланган — дейилади Сенат мажлисида келтирилган маълумотларда.

UZBNEWS иловасида ўқиш