Япониялик олимлар саратон ҳужайраларига қарши янги препаратни синаб кўрди
Киото университети ва Чордиа Therapeutics компанияси тадқиқотчилари CDK12 ва CDK13 оқсилларини бир вақтда блоклайдиган, оғиз орқали қабул қилинадиган CTX-439 препаратини ишлаб чиқди. Препарат BCL-2 ва BCL-xL оқсилларини блоклайдиган бошқа восита билан бирга қўлланганда саратон ҳужайраларининг дастурлаштирилган нобуд бўлиши алоҳида қўллашга нисбатан анча кучайган — дейилади ЭМБО Molecular Medicine журналида чоп этилган тадқиқотда.
Восита турли саратон ҳужайралари линияларида ва кўкрак бези саратони билан касалланган сичқонларда синовдан ўтказилган. Компаниянинг етакчи илмий ходими Хироко Ямакава бу препаратнинг яратилишини саратонни даволашнинг янги усулига яқинлаштирадиган муҳим қадам деб атади.
Ҳозирча CTX-439 одамларда қўллаш учун тасдиқланмаган, унинг хавфсизлиги ва самарадорлигини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.