UZBNEWS

Исроил СИ «супердавлати» бўлиш учун дата-марказлар қурилишини тезлаштирмоқда

Исроил ҳукумати сунъий интеллект соҳасида глобал марказга айланиш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш марказлари қурилишини тезлаштирмоқда ва бюрократик тўсиқларни қисқартирмоқда. Мамлакатдаги энг йирик бундай обект — Ашдод порти шимолида қуриладиган Офек Дата Center 2029-йилнинг иккинчи ярмида ишга тушиши, лойиҳанинг дастлабки қиймати эса 1,5 млрд доллар бўлиши кутилмоқда.

Февраль ойида ҳукумат сунъий интеллект дата-марказларини миллий инфратузилма сифатида таснифлаш ташаббусини бошлаган. Бироқ ўтган ой Исроил электр энергияси бошқармаси тармоққа уланиш талаби юқорилиги сабабли барча янги дата-марказлар қувватини 200 МВт билан чеклаган.

Таҳлилчилар фикрича, электр энергияси билан таъминланганлик бундай лойиҳаларнинг қурилиш суръати ва даромадлилигини белгиловчи асосий омилдир.

UZBNEWS иловасида ўқиш