Таҳлил: Трамп божлари АҚШ учун одатий ҳолатга айланди
АҚШ маъмурияти 25-ноябрь куни YeI, Хитой, Япония, Индонезия ва Тайванга нисбатан янги бож ставкалари жадвалини таклиф қилди, бироқ бозорлар бунга деярли муносабат билдирмади — дейилади Ташқи сиёсат тадқиқотлари институти ходимининг таҳлилий мақоласида. Янги божлар 1974-йилги Савдо тўғрисидаги қонуннинг 301-бўлими асосида саккиз ойлик текширувдан сўнг таклиф этилган, ставкалар YeI, Япония, Жанубий Корея, Тайван ва Швейсария учун 15 фоизгача, Ветнам учун 20 фоизгача белгиланган.
Муаллифнинг ёзишича, бу божлар АҚШнинг ўртача қонуний бож ставкасини 11,4 фоиздан 13,9 фоизга кўтариши кутилмоқда. Хитой учун таклиф этилган 20 фоизлик бож Трампнинг биринчи муддатида жорий этилган божлар устига қўшилиб, кўплаб Хитой товарлари учун умумий ставкани тахминан 45 фоизга етказади.
Муаллиф 3-ноябрдаги оралиқ сайловларда демократлар Конгресснинг иккала палатасида ҳам ғалаба қозонганига қарамай, божлар тез орада бекор қилинишини кутмаслик керак, деб ҳисоблайди.