UZBNEWS

Ҳарбий суд ДХХ раисининг собиқ ўринбосари Ғайратулла Ёзиевни 15 йилга қамади

Ўзбекистон Ҳарбий суди ДХХ раисининг собиқ ўринбосари, генерал-лейтенант Ғайратулла Ёзиевни 15 йилга озодликдан маҳрум қилди — дея маълум қилди «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов. Ёзиев 2024-йил декабридан 2026-йил мартигача ДХХнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига раҳбарлик қилган.

У Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик), 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ҳамда ҳокимиятни суиистеъмол қилишга оид модда бўйича айбли деб топилди. Жиноий гуруҳ таркибидаги яна олти нафар собиқ полковник 15 йилдан 17 йилгача озодликдан маҳрум этилди, улардан Алижон Ашуров ва Музаффар Нурбоев 17 йилга ҳукм қилинди.

Иш Бош прокуратуранинг Коррупсияга қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинган, судланувчилар шу йил баҳорида ҳибсга олинган.

UZBNEWS иловасида ўқиш