OpenAI тижорат сирлари бўйича низода Апплеъга қарши қарши даъво қўзғатди
OpenAI 27-ноябрь куни Калифорния федерал судига Апплеъга қарши қарши даъво киритиб, компанияни махфий маълумотларни ўзлаштириш ва ўзининг сунъий интеллект қурилмаларини ишлаб чиқишга тўсқинлик қилишда айблади. OpenAI’ning таъкидлашича, Аппле олти ой давомида OpenAI’da ишлаб, собиқ иш берувчисига қайтган ходим орқали янги қурилма ва келгуси аппарат маҳсулотлари режалари ҳақидаги махфий маълумотларни қўлга киритган бўлиши мумкин, Аппле эса бу айбловларни рад этди.
OpenAI, шунингдек, Аппле етказиб берувчиларнинг ChatGPT ишлаб чиқувчиси билан ҳамкорлик қилишига тўсқинлик қилаётганини ва собиқ ходимларнинг шахсий қурилмалари ҳамда аккаунтларига киришда давом этаётганини даъво қилмоқда. Компания маълумотига кўра, Апплеънинг 400 га яқин собиқ ходими OpenAI’ga ўтган.
Низо 2026-йил июлида Аппле OpenAI ва икки собиқ ходимига қарши тижорат сирларини ўзлаштириш бўйича даъво қўзғатганидан сўнг бошланган эди, барча айбланувчилар бу даъволарни рад этган.