Ўзбекистон У-17 терма жамоаси жаҳон чемпионати плей-оффига чиқди
Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида 1/16 финал босқичига йўл олди. Жамоа энг яхши учинчи ўрин эгалари қаторида плей-оффнинг сўнгги йўлланмасини қўлга киритди: 27-ноябрь куни Руминия Камерунни 3:1 ҳисобида енгса-да, қўшимча кўрсаткичлар бўйича энг яхши саккиз жамоа қаторига кира олмади.
«Э» гуруҳида Ўзбекистон уч ўйинда 3 очко тўплаб, 8:7 тўплар нисбати билан учинчи ўринни эгаллаган, Кот-дъИвуарга 1:2 ва Италияга 1:3 ҳисобида ютқазиб, Ямайкани 6:2 ҳисобида мағлуб этган. 1/16 финалда терма жамоа гуруҳ босқичида 100 фоизлик натижа ва 22:0 тўплар нисбатини қайд этган Испания билан ўйнайди.
Учрашув 30-ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.