UZBNEWS

Роналдо: Бразилия футболи ҳозирда Европадан ортда қолмоқда

Афсонавий бразилиялик ҳужумчи Роналдо Бразилия Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун етарлича кучга эга эмаслигини айтди. «Менимча, биз Европа ўйинчиларига тақлид қиляпмиз.

Бугунги кунда европаликлар кучлироқ, тезкорроқ, етарлича шаклланган ва биздан яхшироқ ўйин намойиш қилмоқда», — деди у Stick то Фоотбалл подкастида. Бразилия сўнгги бор 2002-йилда Жаҳон чемпиони бўлган, ўша мундиал финалида Роналдо 2 та гол урган эди.

Шу йил ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтган мундиалда Карло Анчелотти бошчилигидаги Бразилия 1/8 финалда Норвегияга ютқазиб, мусобақани тарк этган.

UZBNEWS иловасида ўқиш