UZBNEWS

Брюсселдаги саммитда YeI етакчилари янги бюджет бўйича келиша олмади

Брюсселда ўтган махсус саммитда Европа Иттифоқи етакчилари 2028–2034 йилларга мўлжалланган янги етти йиллик бюджет бўйича муросага кела олмади, жума куни музокараларни давом эттириш режаси эса бекор қилинди. Европа Кенгаши раиси Антониу Коста бюджетни амалдаги нархларда 1,78 трлн евро этиб белгилашни таклиф қилган, бу Европа комиссиясининг қарийб 2 трлн евролик лойиҳасига нисбатан 10 фоиз ёки тахминан 204 млрд евро камдир.

Германия, Нидерландия, Швеция ва яна тўрт давлатдан иборат «тежамкорлар» гуруҳи қўшимча 50 млрд евро қисқартиришни талаб қилмоқда, 17 давлатдан иборат «Ҳамжиҳатлик дўстлари» гуруҳи эса бундан ортиқ қисқартиришга қарши. Янги бюджетни тасдиқлаш учун барча аъзо давлатларнинг якдиллиги талаб этилади, — деди Коста.

Етакчилар якуний келишувга эришиш учун 17–18-декабрь кунлари яна йиғилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш