Швейсария олимлари оқова сувлар орқали навбатдаги пандемияни аниқламоқчи
Швейсария олимлари оқова сувларда айланиб юрган барча вирусларни, жумладан, номаълум патогенларни аниқлайдиган воситалар ишлаб чиқмоқда. Ҳозир мамлакатда коронавируслар, грипп ва РСВ 22 фоиз аҳолини қамраб олган 10 та тозалаш иншоотидан олинган намуналар орқали кузатилади, COVID-19 пандемияси даврида эса бундай иншоотлар сони 100 тачани ташкил этган.
Олинган маълумотлар касалхоналарни касалланиш ортишидан олдиндан огоҳлантириш, ваксина ва моноклонал антитаналарнинг самарадорлигини баҳолаш учун ишлатилади. Янги ёндашув пандемия хавфига эга номаълум патоген — «X касаллиги»ни ҳам аниқлаш имконини бериши мумкин — дейди ETH Зüрич биотизимлар фани ва муҳандислиги бўлими раҳбари Таня Штадлер.
Унинг сўзларига кўра, бу ишланмалар молиялаштириш барқарор қолса, икки йилдан олти йилгача бўлган муддатда жорий этилиши мумкин.