Томи 9 минг кишилик амфитеатр бўлган ҳинд биноси «Йил биноси» деб топилди
Ҳиндистоннинг Индор шаҳридаги «Престиж» университети биноси Бутунжаҳон архитектура фестивалида (World Architecture Фестивал) «Йил биноси» мукофотини қўлга киритди. Санжай Пури Architects меъморлик бюроси лойиҳалаган бинонинг поғонали томида 463 та майдонча жойлашган бўлиб, улар биргаликда очиқ осмон остидаги 9 минг кишилик амфитеатрни ҳосил қилади.
Меъморлар бу ғояни Ҳиндистоннинг минг йилдан зиёд тарихга эга зинапояли қудуқларидан олган: қадимда уларда сув сақланган, улар одамлар учрашиб суҳбат қурадиган жой вазифасини ҳам ўтаган. Ички ҳовлилардан тушадиган табиий ёруғлик ва яхши ҳаво айланиши ҳарорат йилнинг катта қисмида 30–40 °C атрофида бўладиган ҳудудда кондиционерга эҳтиёжни камайтиради.
Фестивалнинг дастурлар бўйича директори Пол Финчнинг сўзларига кўра, ҳакамлар йирик иншоот маҳаллий иқлимни ҳисобга олган ҳолда атрофдаги ландшафт билан уйғунлаштирилганини эътироф этган.