UZBNEWS

Миллий боғда Гентра устига қулаган дарахт бир ойга яқин олиб кетилмаган

Тошкентдаги Миллий боғда Гентра автомобили устига қулаган катта дарахт орадан бир ойга яқин вақт ўтган бўлса-да, ҳамон машина устида ётибди. Боғ ходими Мухайё Маматова дарахт анчадан бери қийшайиб турганини ва уни кестириш зарурлиги ҳақида раҳбарига бир-икки марта айтганини маълум қилди.

Гувоҳнинг сўзларига кўра, ўша куни кучли шамол бўлмаган, дарахт қуриб, чириб қолган. Ички ишлар органлари профилактика инспектори оилага жиноят аниқланмагани ва иш ёпилгани ҳақида хабарнома тақдим этган. Автомобил эгасининг набираси Президент портали, Бош прокуратура, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа идораларга мурожаат қилган, бироқ 25-ноябрга қадар аниқ жавоб олмаган — дейди у.

UZBNEWS иловасида ўқиш