Қоядаги буғу расмлари қадимги овчилар учун «харита» бўлган бўлиши мумкин
Скандинавиядаги қояларга ўйилган буғу тасвирлари қадимги овчиларга ҳайвонлар дарёни қаердан кечиб ўтишини кўрсатган бўлиши мумкин, — деб тахмин қилмоқда олимлар. Швециядаги Линней университети олими Петер Скоглунд бошчилигидаги тадқиқотчилар Норвегия ва Швециядаги тўртта ёдгорликни — Стюккет, Ландверк, Ерде ва Дюведни ўрганди.
Улар расмларнинг дарё ва кўллар, сув шиддат билан оқадиган тошлоқ жойлар ҳамда бўғозларнинг тор қисмларига нисбатан жойлашувини, шунингдек, ҳайвонларнинг мавсумий кўчиш йўлларини ҳисобга олди. Скандинавияда илк петроглифлар тахминан милоддан аввалги 9000-йилда пайдо бўлган, милоддан аввалги 5000-йилга келиб эса уларда одамлар иштирокидаги мураккаб саҳналар учрай бошлаган.