UZBNEWS

Тошкентда гиёҳванд моддани ўғлининг шапкасига яширган эркак ушланди

Тошкентнинг Яшнобод туманида ички ишлар ходимлари гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши тезкор тадбирлар ўтказиб, икки нафар гумонланувчини қўлга олди. ИИББ маълумотига кўра, текширув учун тўхтатилган Tracker автомобили ҳайдовчиси ходимларни кўриб, гиёҳванд модда солинган пакетчани уч ёшли ўғлининг шапкаси қайрилмасига яширган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари қандай модда ва қанча миқдорда топилганини аниқлаштирмаган. Кейинги тадбирларда яна бир эркакдан икки ўрам гиёҳванд модда топилган, у яширин жойларга модда қўйиб тарқатганини тан олиб, 28 та нуқтани кўрсатган. Ҳар икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар қамоққа олинган.

UZBNEWS иловасида ўқиш