UZBNEWS

Вазир ўринбосари: Тошкентда иссиқлик тармоқлари қишга 100 фоиз тайёр

Тошкентда иссиқлик таъминоти узлуксизлиги учун зарур захиралар тайёрланган, иссиқлик тармоқлари ва қозонхоналар куз-қишга 100 фоиз тайёр — деди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева 27-ноябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, жорий йилда давлат буджетидан иссиқлик таъминоти соҳасига қарийб 1 трлн сўм йўналтирилган ва у маблағнинг мақсадли ҳамда самарали сарфланишига кафолат берди.

Газ босими пасайган ҳолатлар учун қўшимча горелкаларга дизел ёқилғиси захираланган, электр таъминотида узилиш юз берганда эса генераторлар ишга туширилиши кўзда тутилган. Ҳозирда иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш даражаси 37–38 фоизни ташкил этади, 2030-йилгача уни 58 фоизга етказиш режалаштирилган.

Тошкентда иситиш мавсуми 9-ноябрдан бошланган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш