Қуёшдан 360 миллион баравар оғир қора туйнукли энг олис квазар топилди
«Евклид» космик телескопи ҳозирча маълум энг олис квазарни, яъни галактиканинг ўта ёрқин ядросини аниқлади. Унинг марказидаги қора туйнук массаси Катта портлашдан атиги 630 миллион йил ўтиб тахминан 360 миллион Қуёш массасига тенг бўлган.
Ж1504+6252 белгиси ва Дúн Аонгҳаса норасмий номини олган обектнинг нури Ерга қарийб 13,2 миллиард йилда етиб келган, у квазар эканини «Жеймс Уэбб» кузатувлари узил-кесил тасдиқлади. Янги квазар аввалги рекордчига нисбатан коинот тарихида 39 миллион йил аввалги манзарани кўрсатди.
Тадқиқот натижалари Астрономй & Astrophysics журналида эълон қилинган.