Дуров: iOS’ning эски версияларидаги iPhone’lar оммавий ҳужумлар хавфи остида
Телеграм асосчиси Павел Дуров iOS операцион тизимининг эски версияларидан фойдаланаётган iPhone эгалари оммавий ҳакерлик ҳужумлари хавфи остида эканини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айрим ҳолларда қурилмага бузиб кириш учун зарарли сайтни шунчаки очишнинг ўзи етарли бўлиши мумкин.
Мессенжер iOS’ning эскирган версияларидан фойдаланаётган барча фойдаланувчиларига огоҳлантириш юбормоқда — деб ёзди Дуров ўзининг Телеграм каналида. Телеграм қурилмалар хавфсизлигини таъминлаш учун операцион тизимни мунтазам янгилаб боришни тавсия қилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда фирибгарлар томонидан Телеграм аккаунтлари қўлга киритилиши билан боғлиқ 2808 та ҳолат қайд этилган, улар бўйича моддий зарар 21,9 млрд сўмни ташкил этган.