Жиззахда 100 млн сўмлик сув қарзини бекор қилишни ваъда қилган ходим ушланди
Жиззахда «Жиззах сув таъминоти» АЖ мутахассиси тадбиркорнинг 100 млн сўмлик ичимлик суви қарздорлигини 9 млн сўм эвазига бекор қилишни ваъда қилгани учун ушланди. Департамент маълумотига кўра, мутахассис Ш.Э.
«А.Ғ.» МЧЖ раҳбари X.Т.га корхонанинг ичимлик суви тармоғига оид ҳужжатлари сохта эканини ва тармоққа ноқонуний уланганини айтган. У пул эвазига қарздорликни бекор қилиш ҳамда янги сув ҳисоблагичи ўрнатиб беришни ваъда қилган.
Мутахассис келишилган пулнинг 2,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, қолган 6,6 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.