Евросиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 3 млрд долларгача сармоя киритмоқчи
Евросиё тараққиёт банки 2027–2031-йилларда Ўзбекистон иқтисодиётига 3 млрд долларгача сармоя йўналтиришни режалаштирмоқда. Қўшимча инвесторлар жалб этилса, умумий сармоя ҳажми 5–6 млрд долларга етиши мумкин, — деди 26-ноябрь куни Тошкентдаги брифингда банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сарвар Ҳамидов.
Унинг сўзларига кўра, банк ҳар йили камида 500 млн доллар киритишни кўзлайди, асосий йўналишлар саноат, сув ва энергетика инфратузилмаси, молия сектори, рақамли иқтисодиёт, транспорт ва логистика бўлади. Ўзбекистон банк капиталига тахминан 170 млн доллар киритиб, унинг учинчи йирик аксиядорига айланган.
26-ноябрь куни банк «Серволюкс» гуруҳининг инвестиция дастурига 340 млн юан ажратиш ва Жиззах вилоятидаги автомобил йиғиш мажмуасига 75 млн долларгача маблағ ажратиш имкониятини кўриб чиқиш бўйича ҳужжатлар имзолади.