UZBNEWS

ИИВ сайёр қабулини 29-ноябрь куни вазир ўринбосари Рамазон Ашропов ўтказади

29-ноябрь (якшанба) куни «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуасида режалаштирилган сайёр қабул Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида бўлиб ўтади. Бунга Ички ишлар вазирининг хизмат сафарида экани сабаб бўлган, вазир иштирокидаги қабул ҳақида қўшимча эълон берилади. Қабул Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3-уй манзилида вазирлик соҳавий хизматлари раҳбарлари иштирокида ташкил этилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси соат 10:00 дан 16:00 гача қабул қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар аҳолиси соат 16:00 дан 20:00 гача Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳамда вилоятлар ИИБлари биноларидаги махсус студиялар орқали видеоконференсалоқа ёрдамида қатнаша олади.

UZBNEWS иловасида ўқиш