Танзила Нарбаева: ислоҳотларни амалга ошириш парламентга ҳам катта масъулият юклайди
Сенат Раиси Танзила Нарбаева парламент юқори палатасининг ялпи мажлисида Президент илгари сураётган ташаббус ва қарорларни ҳаётга татбиқ этиш нафақат ижро ҳокимияти, балки парламент зиммасига ҳам улкан масъулият юклаётганини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу масъулият маҳаллий вакиллик органларига ҳам тегишли.
Сенат Раиси бу фикрни шиддатли ислоҳотлар даври ҳақида сўзлар экан билдирди.