UZBNEWS

Россия Ҳарбий-космик кучлари бош қўмондони ўринбосари пора олишда айбланди

Россияда Ҳарбий-космик кучлар бош қўмондонининг ўринбосари, 64 ёшли Юрий Грехов ўта йирик миқдорда пора олиш айблови билан ҳибсга олинди. У самолётлар, ўқ-дорилар, ракеталар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини харид қилишга масъул бўлган, айблов Россия қонунчилигига кўра 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.

Грехов сўнгги ишларда ушланганларнинг аксариятидан фарқли ўлароқ ҳозир ҳам хизматда бўлган ҳарбий ҳисобланади. 2024-йилда Андрей Белоусов Сергей Шойгу ўрнига мудофаа вазири этиб тайинланганидан бери камида ўнлаб юқори лавозимли вазирлик ходимлари ва генераллар ушланган ёки гумонланувчига айланган.

Бир қатор Ғарб ҳукуматлари бу жиноий ишлар Кремл назаридан қолган амалдорларни четлатишга ҳам хизмат қилишини таъкидлаган.

UZBNEWS иловасида ўқиш