UZBNEWS

ИИСС: Европада Россия билан боғлиқ саботаж ҳодисалари 16 фоизга кўпайди

Европада Россия билан боғлиқ саботаж ҳодисалари 2026-йил сентябригача бўлган бир йил давомида 16 фоизга ошган — дейилади Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (ИИСС) ҳисоботида. Ҳисоботга кўра, бундай ҳодисаларнинг ярмидан кўпи муҳим инфратузилма обектларига, хусусан, ҳарбий-саноат ва транспорт тармоқларига қарши қаратилган, ижрочилар эса тобора мураккаброқ, жумладан, вақт ёки масофадан туриб ишга тушириладиган портловчи қурилмалардан фойдаланмоқда.

Институт Германия ва Полша келгусида ҳам асосий нишонлар бўлиб қолиши мумкинлигини қайд этган, чунки уларнинг транспорт, логистика ва саноат тармоқлари Украинага ҳарбий ёрдам етказишда муҳим аҳамиятга эга. Мисол сифатида 4-август куни Лейпсиг аэропорти яқинида Антонов компаниясининг юк самолёти ёнидан портловчи моддалар ортилган дрон топилгани келтирилмоқда.

Москва Ғарб давлатлари ва разведка хизматларининг бу айбловларини рад этиб келади.

UZBNEWS иловасида ўқиш