UZBNEWS

Тошкентдан Венага тўғридан тўғри мунтазам рейслар йўлга қўйилади

Флй Кҳива Airways хусусий авиакомпанияси 2027-йил апрелдан Тошкент ва Вена ўртасида тўғридан тўғри мунтазам парвозларни бошлайди. Рейслар ҳафтасига икки марта амалга оширилади, бир томонлама чипта нархи 302 доллардан 910 долларгача бўлади, чипталар савдоси аллақачон бошланган.

Янги йўналиш Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга ҳамда туризмни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда. Авиакомпания бош директори Дилшод Хўжаевнинг таъкидлашича, қарор йўловчиларнинг талаб ва истакларини ўрганиш натижасида қабул қилинган.

«Одамлар Европага тунги қўнишларсиз ва бошқа давлатлар аэропортларида узоқ кутишларсиз, қулай тарзда учишни истайди.

UZBNEWS иловасида ўқиш