Аёлнинг тана ҳарорати 30 йил давомида ҳар қишда 31 даражагача тушган
Neuropathology анд Апплиэд Неуробиологй журналида эълон қилинган тадқиқотга кўра, бир аёлнинг тана ҳарорати камида 30 йил давомида ҳар қишда 31 даражагача тушган. Совуқ ойларда аёл карахт ҳолга тушиб, ҳаракати ва фикрлаш суръати сезиларли даражада секинлашган, муаллифлар бу ҳолатни «ступорга ўхшаш ҳолат» деб таърифлаган.
Унинг вафотидан сўнг Нидерландияда миясини текширган олимлар бу ҳолатнинг эҳтимолий сабабини гипоталамусдаги ғайриоддий ўзгаришлар билан боғлаган. Аёлда 1969-йилда аниқланган ва жуда кам учрайдиган Шапиро синдромига ўхшаш аломатлар кузатилган, бироқ аввалги ҳолатларда хуружлар муайян фаслга боғлиқ бўлмаган.
Бутун дунёда бу синдром билан юздан кам бемор қайд этилган.