UZBNEWS

МИТ муҳандислари Ўлим водийсида ҳаводан сув йиғадиган панелни синаб кўрди

Массачусетс технология институти (МИТ) муҳандислари яратган панел Калифорниядаги Ўлим водийсида бир ҳафта давомида электр сарфламай, кунига 57 миллилитрдан 161,5 миллилитргача сув йиғди. Панелда гидрогел деб аталадиган юмшоқ материал ишлатилган: у тунда ҳаводаги сув буғини ютади, кундузи эса қуёш иссиғида намликни буғ шаклида чиқаради, буғ шиша камерада томчиларга айланиб идишга оқиб тушади.

Йиғилган сув миқдори кам бўлса-да, тажриба Шимолий Американинг энг қурғоқчил жойларидан бирида ҳам ҳаводаги намликдан сув олиш мумкинлигини кўрсатди. Тадқиқотчиларнинг кейинги мақсади кўплаб панелларни бирлаштириб, бир хонадон эҳтиёжига етарли сув берадиган тизим яратиш — дейилади материалда.

UZBNEWS иловасида ўқиш