Тошкентда стол тенниси бўйича ёшлар ўртасида мамлакат кубоги ўтказилди
Тошкент шаҳрида 19 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида стол тенниси бўйича мамлакат кубоги ўтказилди. Мусобақада 14 та ҳудуддан саралаб олинган ёш спортчилар иштирок этди.
Улар шахсий, жуфтлик, аралаш жуфтлик ва жамоавий йўналишларда рақобатлашди.