UZBNEWS

Миср нашри Сувайш канали ҳудудида Ўзбекистон саноат зонасини очишни таклиф қилди

Мисрнинг Ал Дипломасй нашрида эълон қилинган мақолада Сувайш канали иқтисодий ҳудудида Ўзбекистон савдо ёки саноат зонасини ҳамда Тошкентда Миср савдо марказини очиш имкониятларини ўрганиш таклиф этилди. Нашр маълумотига кўра, 2025-йил якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 47 млн доллардан ошган.

Мақолада Ҳукуматлараро комиссия қарийб 15 йиллик танаффусдан сўнг 2024-йил декабрида фаолиятини қайта тиклагани ҳам қайд этилган. Шунингдек, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг 2026-йил июнида Қоҳирага сафари чоғида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим ва Миср дори воситаларини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш масалалари муҳокама қилингани эслатилган.

Таклифлар расмий қарор эмас, мақола муаллифининг фикри сифатида илгари сурилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш