UZBNEWS

Чирчиқда буюртма асосида одамларга зўравонлик қилган уюшган гуруҳ қўлга олинди

Чирчиқда Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари вилоят ИИББ билан ҳамкорликда учинчи шахслар буюртмаси билан фуқароларга зўравонлик қилган ва ўзбошимчалик билан жазолаган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Тадбир «Хавфсиз ва соғлом мамлакат» профилактик тадбирларининг учинчи босқичи доирасида ўтказилган. Гуруҳга илгари ўғрилик учун судланган, 2004-йилда туғилган чирчиқлик йигит раҳбарлик қилгани аниқланган, унинг ўзидан 1,8 грамм гашиш топилган.

Гумонланувчиларнинг телефонларида фуқароларга бир неча бор зўравонлик қилингани акс этган видеолар топилган. Барча иштирокчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 112 ва 277-моддалари билан, раҳбарига қўшимча равишда 276-модда билан жиноят иши қўзғатилиб, барча гумонланувчиларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

UZBNEWS иловасида ўқиш