World Бохинг президенти Геннадий Головкин Тошкентга етиб келди

World Бохинг президенти, Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари Геннадий Головкин бокс бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичини кузатиш учун Тошкентга келди. Меҳмонни Миллий Олимпия қўмитаси ва мамлакат бокс федерацияси раҳбарияти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олди.
Мусобақа 28-ноябрдан 3-декабрга қадар Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтади, унда 30 та давлатдан 132 нафар боксчи иштирок этади. Кеча ўтказилган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари вакилларининг дастлабки рақиблари аниқланди.
Ҳар икки терма жамоа мусобақада тўлиқ таркибда қатнашади.