Испанияда якшанба куни сайлов: Педро Санчес ҳокимиятни сақлаб қола оладими
Испанияда якшанба куни умуммиллий сайлов бўлиб ўтади. Бош вазир Педро Санчес сайловда ўнг қанот кучлари томонидан жиддий рақобатга дуч келмоқда ва ғалаба қозониши осон кечмаслиги қайд этилмоқда.
Санчес АҚШ Президенти Доналд Трампнинг кескин танқидчиларидан бири ҳисобланади — дейилади таҳлилий мақолада. Хорижда у сўл кучлар орасида қаҳрамон сифатида кўрилса-да, мамлакат ичида ҳокимиятни йўқотиш хавфи мавжуд.