UZBNEWS

Лондонда Потанинлар ажрими: собиқ рафиқа 2,2 млрд фунт талаб қилмоқда

Россиялик миллиардер Владимир Потанин ва унинг собиқ рафиқаси Наталия Потанина ўртасидаги ажрим бўйича суд жараёни Лондон Олий судида давом этмоқда. Наталия Потанина биргаликда орттирилган мол-мулкдан қарийб 2,2 млрд фунт стерлинг улуш ёки никоҳдаги турмуш даражасини сақлаб қолиш учун 600 млн фунт бир марталик тўлов талаб қилмоқда.

Потанин барча даъволарни рад этди ва собиқ рафиқаси даъволаридан воз кечиши эвазига унга яна 25 млн фунт таклиф қилганини айтди, бироқ у бунга рози бўлмади. Томонлар ҳимоячилари кейинги ҳафтада якуний сўз билан чиқади, шундан сўнг судя қарор чиқаради.

Низо 2019-йилдан бери давом этмоқда, Россиядаги ажримдан сўнг Потанин собиқ рафиқасига 40 млн доллардан ортиқ тўлаган — дейилади хабарда.

UZBNEWS иловасида ўқиш