Оҳангаронда «Ласетти» йўлни нотўғри жойдан кесиб ўтган пиёдани уриб юборди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида «Ласетти» автомобили йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди, пиёда воқеа жойида вафот этди. Ҳодиса 26-ноябрь куни тахминан соат 21:00 да Шодмалик маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А373 автомобил йўлининг 35-километрида содир бўлган.
Автомобилни 1987-йилда туғилган Н.X. бошқарган, ҳалок бўлган пиёда 1982-йилда туғилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчилардан пиёдаларга нисбатан ҳушёр бўлиш, пиёдалардан эса йўлни фақат белгиланган жойлардан кесиб ўтиш сўралди.