Полша прокуратураси Лех Качинский ҳалок бўлган авиаҳалокат сабабларини маълум қилди

Полша Бош прокуратураси 2010-йилда Смоленск яқинида президент Лех Качинский ҳалок бўлган авиаҳалокат бўйича тергов якунланиш арафасида эканини ва ҳалокатнинг асосий омиллари аниқланганини маълум қилди. Асосий сабаблар сифатида қўнишга беқарор ҳолатда яқинлашиш, ҳақиқий баландликнинг нотўғри баҳоланиши, белгиланган минимал баландлик — 120 метрдан пастга тушиш ва иккинчи айланага ўтиш қарорининг кеч қабул қилиниши кўрсатилган.
Ҳалокатдан тахминан 20 сония олдин огоҳлантириш тизими энг юқори даражадаги сигнал берган, бироқ учувчи ўз вақтида иккинчи айланага ўта олмаган, ўша куни аэродром ҳудудида туман ҳам бўлган — дейди прокуратура матбуот котиби Пшҳемислав Новак. Тергов муддати 31-декабргача узайтирилган.
2010-йил 10-апрелда Россиянинг Смоленск вилоятида юз берган ҳалокатда бортдаги барча 96 киши, жумладан президент ва унинг рафиқаси ҳалок бўлган.