UZBNEWS

Лондон Чесс Classic: Абдусатторов 3 турдан сўнг пешқадамлар сафида

Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Лондон Чесс Classic 2026 турнирида 3 турдан сўнг 2 очко жамғариб, 2-3-ўринларни инглиз шахматчиси Гавейн Маророа Жонс билан бўлишиб турибди. У 3-турда Василий Иванчукка қарши ўйнаб, дуранг қайд этди.

Мазкур партияда украиналик шахматчи 95,6 фоиз, Абдусатторов эса 95 фоиз аниқлик кўрсатди. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 131 000 АҚШ долларини ташкил этади, ғолиб 65 500 доллар билан тақдирланади.

Маълумот учун, Абдусатторов 2025-йилги Лондон Чесс Classic Мастерс турнирида 9 имкониятдан 7,5 очко тўплаб, ғолиб бўлган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш