Телеканаллардаги баланд реклама овози юзасидан Рақобат қўмитасига шикоятлар келмоқда

Рақобат қўмитасига телетомошабинлардан эфирдаги айрим реклама блокларининг овози теледастурларга нисбатан анча баланд экани юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда. «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасига кўра, реклама овози у билан узиб қўйилган телекўрсатув овозидан баланд бўлишига йўл қўйилмайди.
Қўмита талабларга риоя этилишини назорат қилишини, зарур ҳолларда реклама овози техник воситалар ёрдамида текширилишини маълум қилди. Қонунчиликни бузган ҳолда реклама тарқатиш белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги эслатилди.
Қўмита телерадиоканаллар, реклама агентликлари ва реклама тарқатувчиларни қонун талабларига қатъий риоя этишга чақирди — дейилади қўмита ахборот хизмати хабарида.