UZBNEWS

Янги алифбога ўтиш: ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби лойиҳаси муҳокамада

Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган такомиллаштирилган ўзбек алифбоси 2027-йил 22-апрелдан кучга киради, уни жорий этиш тартиби бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат 2026-йил 21-октябрда қабул қилинган ЎРҚ–1184-сон қонун ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган, қонунга кўра алифбо 28 та ҳарф ва битта тутуқ белгисидан иборат бўлади, тўртта ҳарфнинг ёзилиш шакли ўзгаради, Нг ҳарф бирикмаси эса алоҳида бирлик сифатида чиқарилади.

Лойиҳага кўра, қонун кучга киргач ИД-карталарни янги алифбода расмийлаштириш таклиф этилмоқда, бироқ амалдаги алифбодаги бланкалардан 2028-йил 1-январга қадар фойдаланишга рухсат берилади. Аввал берилган ҳужжатлар юридик кучини сақлаб қолади ва уларни алифбодаги ўзгаришлар сабабли мажбурий алмаштириш талаб этилмайди — дейилади лойиҳада.

Миллий валюта ва қимматли қоғозлар ҳам муомалада қолади.

UZBNEWS иловасида ўқиш