UZBNEWS

Кёлн/Бонн аэропорти дрон сабабли бир неча соат ишини тўхтатди

Германия ғарбидаги Кёлн/Бонн аэропортида 27-ноябрь куни кечқурун соат 22:00 атрофида номаълум учувчисиз учиш аппарати пайдо бўлгани сабабли барча рейсларнинг қўниши ва учиши тўхтатилди. Германия парвозлар хавфсизлиги агентлиги (ДФС) ҳодисани текшириб, соат 00:30 атрофида таҳдид йўқлигини маълум қилди, шундан сўнг аэропорт ишини қайта тиклади.

Аэропорт вакиллари ҳам, ДФС ҳам ҳодиса тафсилотларини келтирмади. Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан кейин Европада аэропортлар яқинидаги дрон парвозлари кўпайган: масалан, Берлин аэропорти 2026-йилнинг биринчи олти ойида 28 та шундай ҳолатни қайд этган. Германия қонунчилиги учиш-қўниш зоналаридан 1,5 километр радиусда дронлардан фойдаланишни тақиқлайди, қоидабузарлик ўн йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин.

UZBNEWS иловасида ўқиш